Венгрия Хитойнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик режасини қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада тинчликка эришиш учун барча қадамларни қўллаб-қувватлаш зарур. Вазир Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқдаги видеомурожаатида шундай деди:
“Биз Хитойнинг тинчлик режасини қўллаб-қувватлаймиз, чунки у мавжуд. Венгрия ва Хитой дунё сиёсий блокларга бўлиниб кетмаслиги учун Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласини халқаро ташкилотлар кун тартибига қўяди. Бироқ, ҳозирча уруш давом этишини қўллаб-қувватлаётганларнинг овози тинчликка чақирувчиларникидан баландроқ".