Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Венгрия Украинага ҳарбий ёрдамни тўсиб қўйди

Венгрия Украинага ҳарбий ёрдамни тўсиб қўйди

Венгрия ЕИнинг Украинага Европа Тинчлик Жамғармасининг 500 миллион евро миқдоридаги ёрдамининг эттинчи траншини тўсиб қўйди.

Аввалроқ Венгрия ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама алоқалар бўйича давлат котиби Тамас Мензер Украина Закарпатия ҳудудида венгер миллий озчилигига нисбатан зулмни қабул қилиб бўлмас деб атади ва маҳаллий ҳокимиятни венгерларга нисбатан «ваҳшийлик»ни тўхтатишга чақирди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Мукачево шаҳри ва маҳаллий қишлоқлардаги давлат муассасаларидан Венгрия байроқлари олиб ташланган, бир неча Венгрия муассасалари раҳбарлари ишдан бўшатилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари душанба куни ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Венгрияга босим ўтказиш ниятида. Будапешт иштирокисиз траншни тасдиқлаш режаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Барча санкциялардан истисноларга эга бўлган кичик россияпараст давлат бутун Европа Иттифоқи позициясини белгилашига йўл қўйиб бўлмайди», деди исмини ошкор этмаган европалик дипломатлардан бири.

Киритилди: 15:52 20.01.2023. Ўқилди: 5097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!