Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Будапештнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳеч қандай мажбурияти йўқлигини айтди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Венгрия ҳамон Украинада давом этаётган қуролли можародан четда қолиш ниятида.
"Украина ўзи учун курашмоқда. Украина биз учун урушмаяпти, бизга ҳеч ким ҳужум қилгани йўқ, шунинг учун бизда ҳеч қандай юридик ёки маънавий мажбуриятлар йўқ," - дея Сийярто сўзларини келтиради ТАСС.