Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Венгрия парламенти мамлакатнинг Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини бошлаб берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади — Reuters

Венгрия парламенти мамлакатнинг Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини бошлаб берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади — Reuters

Ҳужжат учун Венгрия парламентининг 134 нафар депутати овоз берган, 37 нафари эса унга қарши чиққан. Венгриянинг Халқаро жиноий суддан чиқиши тўғрисидаги қарор бир йил ичида кучга киради.

"Венгрия халқаро ташкилотлар, хусусан, жиноий судлардан сиёсий босим воситаси сифатида фойдаланилишини қатъиян рад этади", дейилади қабул қилинган ҳужжатда.

Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқиш қарорини Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакатга ташриф буюрганидан сўнг қабул қилган эди. Нетаняҳуга нисбатан халқаро ҳибсга олиш ордери мавжуд бўлса-да, Будапешт уни ҳибсга олишни рад этди.

Киритилди: 13:59 20.05.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!