Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Венесуэладаги газни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

A A A
Венесуэладаги газни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Венесуэладаги газни қайта ишлаш заводида рўй берган портлаш оқибатида уч киши жароҳат олди, дея хабар беради Россиянинг Риа Новости агентлиги.

Венесуэланинг шарқий Монагас штатидаги PDVSA компаниясининг Мускар газни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 3 киши жароҳатланган.

“Эсекьель-Самора маъмурий округидаги PDVSA компаниясига тегишли Мускар заводида портлашдан кейин ёнғин содир бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, жароҳатланган уч киши PDVSA клиникасига етказилган”, — дейилади хабарда.

Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, камида бешта портлаш содир бўлган, завод яқинидаги ҳудудда эвакуация қилинган.

Киритилди: 16:12 12.11.2024. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!