Венесуэлада ўтган ой содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 минг нафардан ошди. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, қурбонлар сони 5 069 нафарга етган.
Шунингдек, мамлакат тикланиш ишларини молиялаштириш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) захираларидан 346 миллион доллар ажратилади. Маблағ уй-жойлар, инфратузилма ва асосий давлат хизматларини қайта тиклашга йўналтирилади.
24 июнь куни бир дақиқа ичида содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила Каракас шимолида жойлашган Ла-Гуайра соҳил штатига катта талафот етказган. Минглаб бинолар вайрон бўлиб, ўн минглаб одамлар вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.