Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэлада содир бўлган зилзила қурбонлари сони 3700 нафарга яқинланди

Венесуэлада содир бўлган зилзила қурбонлари сони 3700 нафарга яқинланди

Венесуэладаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3685 кишига етди.

Бу ҳақда Боливар Республикаси Миллий Ассамблеяси (парламенти) спикери Хорхе Родригес ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

Унинг ҳукуматдаги кундалик янгиланишларига кўра, 16 740 киши турли даражадаги жароҳатлар олди, яна 17 907 киши уйсиз қолди.

190 та бино бутунлай вайрон бўлди, 856 таси жиддий зарар кўрди. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6462 киши қутқарилди, 25 970 киши касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам олди. 86 794 оилага ёрдам кўрсатилди ва муҳтожларга 9603 тонна озиқ-овқат етказиб берилди.

24 июнь куни кечқурун Венесуэлада зилзила содир бўлди. Тахминан 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита силкиниш қайд этилди. Иккала зилзиланинг эпицентрлари Ярасуй штатида бир-биридан 10 километр узоқликда жойлашган эди.

Киритилди: 09:31 08.07.2026. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!