Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Венесуэлада сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Венесуэлада сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат эълон қилинди

АҚШ ҳужумидан сўнг Венесуэла ҳукумати армия сафарбар этилганини эълон қилди ва нефть саноати ва бошқа корхоналар ходимлари учун ҳарбий ҳолат жорий қилди.

Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган қарорда айтилган.

"Миллий қуролли кучларни зудлик билан бутун мамлакат бўйлаб сафарбар этиш ва мавжуд миллий куч салоҳиятидан хорижий агрессияни қайтариш учун фойдаланиш ҳақида буйруқ берилган... Давлат инфратузилмаси, нефть саноати ва бошқа муҳим давлат корхоналарини ҳарбийлаштириш. Бундай корхоналарнинг шахсий таркиби вақтинча ҳарбий ҳолатга киритилади", — дейилади ҳужжатда.

Фармон, шунингдек, мамлакатнинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларида патруль ва хавфсизликни кучайтиришни буюради. У эълон қилинган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилади. Ҳужжат 3 январь санаси бўлиб, президент Николас Мадуро, вице-президент ва ҳукумат аъзолари томонидан имзоланган.

Киритилди: 10:15 06.01.2026. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!