Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги: Каракас ва Жоржтаун Эссекибо бўйича музокаралар олиб боради

A A A
Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги: Каракас ва Жоржтаун Эссекибо бўйича музокаралар олиб боради

Венесуэла ва Гайана Эссекибо билан ҳудудий можаро юзасидан бевосита музокаралар олиб боради.

Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

РИА Новости хабар беришича, бу бир кун аввал Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳамда Сан-Винцент ва Гренадин бош вазирининг Венесуэла президенти Николас Мадуро билан бўлиб ўтган телефон суҳбатлари туфайли рўй беради.

Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Гилнинг таъкидлашича, суҳбатлар давомида Лотин Америкаси ва Кариб денгизини “ташқи ўйинчиларнинг аралашувидан холи” тинчлик зонаси сифатида сақлаб қолиш истагини қўллаб-қувватлаш мақсадида Гайана билан юқори даражадаги музокаралар ўтказиш таклифи олинган.

Киритилди: 09:22 10.12.2023. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!