Олий судьялар ҳайъати мамлакат ҳукмдори Николас Мадуронинг қайта сайланишини қонуний деб тан олди. Суд мухолифатнинг июль ойидаги президентлик сайловларидаги қонунбузарликлар ҳақидаги шикоятини «қабул қилиб бўлмайдиган» дея рад этди.
Мухолифат Венесуэладаги сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг дарҳол ўтказилиши устидан шикоят қилган, бироқ Миллий сайлов кенгаши ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмаганини маълум қилган. Бу юқори органга - Олий судга ариза бериш учун сабаб бўлди. Аммо унинг таъкидлашича, «экспертиза Миллий сайлов кенгаши томонидан эълон қилинган натижаларнинг шубҳасиз ҳақиқийлигини исботлади ва бу сайланган номзод Николас Мадуро эканлигини кўрсатди». ОАВ хабарларига кўра, аксарият кузатувчилар олий судьялар ҳайъати аъзолари ҳам Мадурога содиқ, деб ҳисобламоқда.
Сайловлар ва Мадуро ғолиб деб эълон қилиниши ортидан Венесуэлада катта норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар чоғида икки мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, камида 24 киши ҳалок бўлган.