Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Венеция санъат биенналесида мамлакатимиз павильони очилди

Венеция санъат биенналесида мамлакатимиз павильони очилди

Ўзбекистонга хос, қўлда тикилган сўзана каштаси сунъий технология ёрдамида қайта талқин қилинади.

60-Венеция замонавий санъат биенналесидаги Ўзбекистон миллий павильонида “Имкониятингни бой берма!” кўргазмаси тантанали суратда очилди. 20 апрель куни ушбу тадбир кенг жамоатчилик учун иш бошлайди. “Чет элликлар ҳар ерда” шиори биеннале куратори Адриано Педроса томонидан эълон қилинди.

Тошкентдаги Замонавий санъат маркази муҳофизлиги остида рассом Азиза Қодирий томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа павильони намойиш ашёларини яратиш устида эса “Qizlar Collective” номли мўйқалам соҳибаларидан иборат Тошкент гуруҳи фаолият юритмоқда.

Кўргазмада сўзана устаси Мадина Қосимбоева томонидан Қодирий чизмалари асосида қўл меҳнати билан тикилган асарлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидан хабар беришларича, “Имкониятингни бой берма!” лойиҳаси ғояси биеннале мавзуси билан чамбарчас боғлиқ.

Намойиш буюмлари ХХ аср бошида бутун Евросиёда жойлашган Маданият уйларидан илҳомланган театр саҳнаси пардаси ортидаги муҳитни ифодалайди.

Театрга хос ҳолат анъанавий либос андозаси асосида яратилган қурилмалар ёрдамида жонланади, рассом аёллар гуруҳи аудиовизуал материаллари билан бойитилади. Тақдимот аёллар ҳикоялари, жамоавий амалиёт ҳамда жисмоний вужуд ва унинг теварак-атрофидаги олам билан мураккаб муносабатига урғу беради.

Бу йил кўргазма технология ва анъана ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганади. Сўзана каштаси сунъий технология ёрдамида талқин қилинади. Сунъий идрок томонидан қайта ишланган сўзананинг одатий нақшин гуллари асл қиёфасини буткул ўзгартириб, таниб бўлмайдиган даражага келади.

Мазкур комбинация нафақат анъанавий нақшни қайта англатади, балки замонавий дунёдаги маданий ўзгаришга ҳам урғу беради.

Қайд этиш керак, Тошкентдаги Замонавий санъат маркази бу йил илк бор куратор сифатида фаолият юритмоқда.

Киритилди: 08:30 19.04.2024. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!