Украина пойтахти мери Виталий Кличко пайшанба куни Киевда коронавирус билан оғриган беморларнинг сони 40 дан 47 гача ўсганини таъкидлади, вирусга чалинганлар орасида ўн ёшли бола ҳам бор.
"Пойтахтда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди ва 47 кишига етди", деб ёзди Кличко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, пайшанба куни Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Киев шаҳридаги лаборатория маркази коронавируснинг яна етти ҳолатини тасдиқлади. Хусусан, 22 ёшдан 39 ёшгача бўлган тўрт нафар аёл, 48 ва 62 ёшли икки эркак ва ўн ёшли бола касалликка чалинган.
Иккита бемор Александр касалхонасига ётқизилган, қолганлари ўз уйида карантинга олинган, шифокорлар назорати остида даволанмоқда.