Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Вазирлик Чилонзордаги тез ёрдам шифокорлари муштлашувига изоҳ берди (видео)

Вазирлик Чилонзордаги тез ёрдам шифокорлари муштлашувига изоҳ берди (видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеоёзув тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борганини маълум қилади.

Видеолавҳада акс этган тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган.

Дастлабки текширувларга кўра, видеоёзувдаги ходимлар ва машина хусусий тиббиёт муассасасига тегишли тез тиббий ёрдам бригадасиники эканлиги аниқланди.

Ҳозирги пайтда пойтахтдаги 12 та тез тиббий ёрдам бўлимларида 179 та тез тиббий ёрдам бригадаси штат режимида тун-у кун ишлаб турибди ва суткасига ўртача 3 мингта мурожаат бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Вазирлик ўз ваколати доирасида мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли қатъий чораларни кўриши ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилади.

Киритилди: 13:29 14.08.2019. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!