Пайшанба куни, 23 апрельда Вашингтонда Ливан ва Исроил вакиллари ўртасида иккинчи учрашув ўтказилади. Бу ҳақда Ливаннинг юқори мартабали расмийси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, учрашувнинг расмий тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.
Шунингдек, Ливан президенти Жозеф Аун Бейрутда АҚШ элчиси Мишель Иса билан учрашган.
Учрашувда ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментида бўлиб ўтган Ливан–Исроил музокараларидан кейинги босқич ҳамда ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинган.