Вашингтон Италия томонидан ишлаб чиқилган Украина учун тинчлик режасини қўллаб-қувватлайди, деди АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, режа тўрт банддан иборат:
— сулҳ;
— Украинанинг халқаро хавфсизлик кафолатлари ва Европа Иттифоқига кириш жараёни билан нейтрал мақоми;
— Киев ва Москва ўртасида ҳудудий масалалар бўйича икки томонлама келишувни ишлаб чиқиш;
— Европада янги кўп томонлама хавфсизлик шартномасини имзолаш.