Вашингтон Эроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишнинг барча имкониятларини кўриб чиқмоқда, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
«Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун столда барча вариантлар бор», деди у Ал-Арабия телеканалига.
Якшанбага ўтар кечаси номаълум дронлар Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди. Ал-Арабия телеканалининг хабар беришича, Америка самолётлари Исфаҳондаги ҳужумда иштирок этган ва унинг нишони баллистик ракеталар омбори бўлган. Пентагон сўзловчиси АҚШнинг Эронга берилган зарбаларга алоқаси йўқлигини айтди, аммо қўшимча изоҳ беришдан бош тортди. Кейинроқ Wall Street Journal газетаси АҚШ расмийларига таяниб, учувчисиз самолёт ҳужуми ортида Исроил турганини ёзди.