Вашингтондаги Рональд Рейган миллий аэропортида АҚШ Конгрессининг камида уч нафар аъзоси бўлган American Airlines авиакомпаниясининг самолёти ерда иккинчи самолёт билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters.
Нашр муаллифлари Федерал фуқаро авиацияси бошқармасидаги манбага таяниб хабар бермоқда.
"Reuters авиакомпаниясининг 5490-рейси, Жанубий Каролина штатининг Чарльстон шаҳрига йўл олган Bombardier CRJ 900 самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кеннеди аэропортига йўл олган American Airlines авиакомпаниясининг 4522-рейси, Embraer E175 самолёти билан тўқнашиб кетди”, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Аэропорт одатдагидек ишламоқда.