Тошкентда, "Халқлар дўстлиги" саройида россиялик таниқли санъаткор Валерий Меладзенинг концерти бўлиб ўтди.
"Afisha.uz"нинг ёзишича, санъаткорнинг "Свободный полет" деб номланган юбилей дастури икки соат давом этган.
Концертдан кейин Валерий Меладзе инстаграмдаги саҳифасида концертдан видео жойлади қуйидаги жумлаларни ёзиб қолдирди: "Тошкентдаги концерт бошланди ва якунланди. Шуни айта оламанки, мен бундай атмосферани ҳеч қачон кўрмаганман. Катта рахмат, Ташкент!!!".
Концертда Меладзе ўзининг "Мой брат", "Свобода или сладкий плен", "Прощаться нужно легко" каби янги тароналарини ҳам ижро этди.