Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Валенция Испания ҳукуматидан ўнлаб миллиард евро сўради

Валенция Испания ҳукуматидан ўнлаб миллиард евро сўради

Валенция маъмурияти Испания ҳукуматидан яқинда минтақада юз берган вайронкор сув тошқинларидан кейин тикланиш ишларига ёрдам бериш учун ўнлаб миллиард евро сўради.

Мадриддан сўралган сумма 31,4 миллиард еврони ташкил қилади. Мазоннинг сўзларига кўра, чора-тадбирлар тўплами уйларни реконструкция қилиш ва транспорт воситалари сотиб олишга ёрдам беришни ўз ичига олади. Шу кунгача Валенция ҳукумати аллақачон 250 миллион евро ёрдам ажратган, яна 100 миллиони испаниялик миллиардер Амансио Ортега жамғармаси томонидан жабрланганларга хайрия қилинган.

Испания ҳукумати табиий офат етказган зарарни баҳолашга ҳали эрта эканлигини айтди. Сешанба куни сув тошқини қурбонлари учун даромад солиғига мораторийни ўз ичига олган молиявий ёрдам пакетини эълон қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, табиий офатдан суғурталаш агентлиги ҳам жабрланганларнинг товон пули талабларини кўриб чиқмоқда, аммо бу ҳақда ҳали ҳеч қандай маълумот эълон қилмаган.

Киритилди: 02:30 06.11.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!