Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шохсупасига чиқишди

Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шохсупасига чиқишди

Жорий йилнинг 16-23 июнь кунлари Франциянинг Сан Тропе шаҳрида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ўртасида 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари (Medigames 2024) бўлиб ўтди. Унда спортнинг футбол тури бўйича юртимизнинг UMFF (Uzbekistan Medical Football Family) жамоаси ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, таркиби шифокор ва фармацевтлардан иборат бўлган терма жамоамиз мазкур нуфузли мусоқабада 2017 йилдан бери қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Дунёнинг кучли 12 та жамоаси, жумладан Франция, Германия, Италия, Бельгия, Полша, Норвегия, Мексика, Украина, Козоғистон, Монако, Испания футбол жамоалари иштирок этган бу галги турнирда вакилларимиз мусоқабанинг Best Fair Play team (энг яхши ҳалол ўйин жамоаси) кубогини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Рахимжон Бакиров учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига энг кўп гол урган спортчи сифатида мусобақа тўпурари медали билан тақдирланди.

Шунингдек, марказнинг яна бир мутахассиси Уасиятдин Улпетов Енгил атлетика спорт турида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни, 200 метрга югуриш бўйича 2-ўринни эгаллаб 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинларининг олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Киритилди: 09:04 26.06.2024. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!