Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вафот этган фуқароларнинг 25 млн сўмлик пенсиялари бошқа шахсларга тўлангани аниқланди

Вафот этган фуқароларнинг 25 млн сўмлик пенсиялари бошқа шахсларга тўлангани аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган мониторингларда айрим ҳудудларда АТ “Халқ банки” ходимлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда тўловларни амалга оширилган ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар қилади.

 

Жумладан,

 

- вафот этган фуқароларнинг 25,1 млн сўмлик пенсиялари бошқа шахсларга тўланган;

 

- банк ходимлари томонидан 13,4 млн сўм маблағ ўзлаштирилган;

 

Мисол учун, Фарғона вилояти Бувайда тумани “Қиловтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж.Рахмонованинг тўлов ведомостидаги 405,5 минг сўмлик тўлови АТ “Халқ банки” сайёр касса ходими томонидан ўзлаштириб юборилган.

 

- 108 млн сўм тегишли ҳужжатсиз бошқа шахсларга тўланган;

 

- ётоқдаги фуқароларга 210,9 млн сўм асоссиз етказиб берилмаган.

 

Юқоридаги камчиликларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида пенсия ва нафақа олувчиларни идентификациялаш ҳамда электрон пенсия гувоҳномалари (ID-карталар)ни Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш режалаштирилган.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 21:45 22.05.2019. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!