Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ВАДА баёноти: Дональд Трамп ва АҚШ амалдорларига ЖЧ-2026 ҳамда Олимпиада-2028 га ташриф буюриш тақиқланмайди

ВАДА баёноти: Дональд Трамп ва АҚШ амалдорларига ЖЧ-2026 ҳамда Олимпиада-2028 га ташриф буюриш тақиқланмайди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) АҚШ томонидан бадаллар тўланмаётганлиги сабабли АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик амалдорларга 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2028 йилги Олимпиадага ташриф буюришни тақиқлашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда ВАДА матбуот хизмати расмий сайтда маълум қилди.

Бундан аввал Associated Press агентлиги АҚШнинг ВАДАга йиллик бадални тўлашдан бош тортгани сабабли Трамп ва америкалик мулозимларга футбол бўйича жаҳон биринчилиги ҳамда Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинларига ташриф буюриш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Агентлик баёнотида таъкидланишича, Associated Press журналистининг мақоласи мутлақо чалғитувчи характерга эга. Шу билан бирга, хабарда агар ВАДАни молиялаштириш қисқарса, бундан бутун дунёдаги, жумладан, АҚШдаги спортчилар ҳам зарар кўриши айтиб ўтилган.

Киритилди: 23:41 14.03.2026. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!