Тошкент вилоятининг Бекобод туманида “Ўзметкомбинат” ишчиси корхона омборхонасида ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Repost Бош прокуратурага таяниб.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса ҳақидаги хабар 17 апрель куни 9:00 атрофида келиб тушган. 53 ёшли ишчи осилган ҳолатда топилган.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган, ҳуқуқ-тартибот органлари арқонни мусодара қилган. Давлат меҳнат инспекциясига заводда меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўрганиш олиб бориш сўрови юборилди.
Маълумотларга кўра, эркак психиатр ёки нарколог ҳисобида турмаган.