Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЎзЛиДеП томонидан сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш, давлат ва нодавлат ОАВ ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган ғоялар илгари сурилмоқда

ЎзЛиДеП томонидан сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш, давлат ва нодавлат ОАВ ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган ғоялар илгари сурилмоқда

🎙 Мамлакатимизда охирги етти йил мобайнида сўз эркинлиги принципига риоя қилиш, холислик, ҳаққонийлик, очиқлик ва шаффофликни барча учун амалда баробар таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

📣 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари сони анча ошган. Агар, 2016 йилда 1 514 та оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтган бўлса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 2 140 тага етди. Мисол учун, журнал ва интернет нашрлар сони икки бараварга ошди.

🌐 Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон сўнгги 7 йил ичида Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 29 поғонага кўтарилди.

🗣 Айни пайтда Ўзбекистон миллий медиа соҳаси жадал равишда рақамли ва технологик ривожланишни бошдан кечирмоқда. Кўплаб нодавлат оммавий ахборот воситаларига асос солинмоқда, медиа бозорини такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнлари давом этмоқда. Муҳими, бунда хусусий медиа сектори, мустақил электрон ОАВ, блогосфера ўзининг муқим ўрнига эга бўлмоқда.

📶 Умуман олганда, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш орқали медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини ҳам янада кучайтириш лозим.

😎 ЎзЛиДеПнинг айни мақсадда илгари сураётган сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантириш ташаббуси мамлакатимизда очиқлик сиёсатидаги ортга қайтмас ислоҳотларни давом эттиришда муҳим қадам ҳисобланади.

Киритилди: 07:44 27.09.2024. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!