Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади

Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади

Аввалроқ ўзбекистонлик Артур Бабаев исмли блогер ўзини юриб кетаётган поезд остига ташлаб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Тошкент темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан боғланиб, блогернинг ушбу қилмишига нисбатан қандай чора кўрилишини сўради.

Маълум қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Ҳолат Юнусобод туманидаги «Салар—Чуқурсой» станциясида қайд этилган. Блогерларнинг шахси аниқланган. Улар 19 ёшли Артур Бабаев ва Дмитрий.О бўлиб чиқди.

Блогерлар ушбу қилмишни «машҳур бўлиш ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида» қилганини айтиб ўтган.

Ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳақида баённома тузилган.

Уларга қандай чора кўришни эса суд ҳал қилади, дейилади хабарда.

Киритилди: 12:27 18.08.2019. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!