Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзини Марказий банк "мутахассис ходими" сифатида таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Ўзини Марказий банк "мутахассис ходими" сифатида таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж., интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг "мутахассис ходими" сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:06 09.05.2024. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!