Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган фирибгар қўлга олинди

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган фирибгар қўлга олинди

Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) У.М. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 10 млн.га яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.А., жабрланувчи аёл У.М.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг 10 млн.га яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а,б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
———
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а,б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

Киритилди: 15:27 27.06.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!