Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тимур Кападзе Олимпиадага уч нафар ёши катта футболчини олиб кетмоқчи. Улар кимлар?

Тимур Кападзе Олимпиадага уч нафар ёши катта футболчини олиб кетмоқчи. Улар кимлар?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчисининг исм-шарифини маълум қилди.

Олимпиячиларимиз устозининг маълум қилишича, терма жамоамиз U-23 ёш тоифасидан катталар лимитидан тўлиқ фойдаланади – Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов Парижга олиб кетилади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада учун жамоалар фақатгина 18 нафар футболчини "заявка" қилишлари мумкин. Бундан ташқари, яна 4 нафар ўйинчини захира варианти сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Мусобақа пайти 18 таликдан кимдир жароҳат олиб ёки бетоб бўлиб қолган ўйинларда ўйнай олмаса, унинг ўрнига ўша 4 нафар захирадаги футболчилардан бирини "заявка"га киритиш мумкин бўлади.

Киритилди: 14:25 01.07.2024. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!