Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Узcосмос,Экология вазирлиги ҳамда Бош прокуратура огоҳлантиради

Узcосмос,Экология вазирлиги ҳамда Бош прокуратура огоҳлантиради

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Узcосмос Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча ердан фойдаланувчиларни махсус мурожаат орқали огоҳлантиради.

Ҳар йили Республика ҳудудидаги бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида, сомон поялари ва уларнинг қолдиқларини ноқонуний ёқиб юбориш билан боғлиқ минглаб салбий ҳолатлар аниқланмоқда. Бу эса минглаб гектар серҳосил майдонларнинг унумдорлиги пасайиб, тупроқ структурасининг бузилиши, ерлардаги фойдали макро ва микроелементларнинг йўқ бўлиб кетиши, экин ҳудудларининг балл бонитети кескин тушиши каби аянчли оқибатларга олиб келмоқда.

Тасаввур қилиб кўринг, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганида, 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди гази атмосферага тарқалади. Бу тоза ҳавонинг ифлосланиши билан бирга инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши билан хавфлидир.

Ҳурматли ердан фойдаланувчилар!

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарималар қўлланилиши ҳамда ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларнинг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар кўрилиши, бунда зарар миқдори катта бўлса ҳаттоки жиноий жавогарликкача олиб бориши мумкин.

Қолаверса, бу каби ҳолатлар Ер кодексининг 40 ва 79-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, фермер хўжалигига ажратилган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда экологик талаблар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш мажбуриятлари бажарилмаганини ифодалайди.

Огоҳ бўлинг, мамлакатимизнинг энг қимматли ресурсларидан бўлган қишлоқ хўжалиги экин ерларига ҳар қандай турдаги зарар етказишдан сақланинг. Барча жараёнлар назорат остида

Барчангиздан шу каби ноқонуний ҳолатларга йўл қўймасликни сўраб қоламиз ва қатъий талаб қиламиз, - дейилади хабарда.

Киритилди: 13:14 09.06.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!