Бугун 19 октябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

"Ўзбеккино" Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

"Ўзбеккино" Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади.

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Даниянинг “Danmon Group” компанияси ўртасида "Ўзбекфильм” киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, “Ўзбекфильм” киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, компаниянинг технологик базаси ва унинг бўлимларини ҳар томонлама қайта жиҳозлаш Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ амалга оширилади.

Лойиҳада “Ўзбекфильм”нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.

Янги жиҳозлар ёрдамида давлатимиз ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имконини қўлга киритамиз.

CANON, APPLE, VICON ва шу каби бошқа компаниялар "Ўзбеккино"га Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратиш имконини беради.

Барно ЎНГБОЕВА,

"Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот котиби

Киритилди: 06:17 10.10.2019. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!