Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг улгуржи савдо айланмаси 543,3 трлн сўмга етди

Ўзбекистоннинг улгуржи савдо айланмаси 543,3 трлн сўмга етди

2025 йилда чакана ва улгуржи савдода икки хонали ўсиш қайд этилиб, савдо фаолияти барқарор кенгайганини кўрсатди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда чакана савдо тoвар айланмаси 482,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 фоизга ошган бўлиб, ички истеъмол ва савдо инфратузилмаси фаоллигининг ортганини англатади.

Чакана савдо

2025 йил давомида чакана савдо сегментида фаолият юритган тижорат корхоналари сони ҳам ўсишда бўлди. 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда чакана савдо соҳасида 86 минг 180 та тижорат корхонаси иш олиб борган. Бу кўрсаткич аҳолига хизмат кўрсатиш қамрови кенгаяётгани ва кичик ҳамда ўрта бизнеснинг улуши ортиб бораётганини кўрсатади.

Улгуржи савдо

Улгуржи савдо бозорида ҳам юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, 2025 йилда улгуржи савдо тoвар айланмаси 543,3 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилга нисбатан 12,5 фоизлик ўсишни англатади ва савдо занжирида йирик партиялар айланмаси фаоллашганини кўрсатади.

Улгуржи савдо соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони ҳам салмоқли бўлиб қолмоқда. 1 январ ҳолатига республика бўйича ушбу йўналишда 51 минг 667 та корхона рўйхатдан ўтган. Улгуржи ва чакана савдодаги барқарор ўсиш логистика имкониятларининг яхшиланиши, ишлаб чиқариш ҳажмларининг кўпайиши ва бозорда рақобатнинг ошиши билан изоҳланади.

Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистондаги савдо компанияларининг товар айланмаси 721,8 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, уларга кўрсатиб ўтилган даврда 6,2 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Киритилди: 21:51 25.01.2026. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!