🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд АҚШ долларига ёки 7,6 фоизга ошган.
📊 Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт — 22,9 млрд АҚШ доллари (–3,4 %);
Импорт — 34,5 млрд АҚШ доллари (+16,3 %).
💰 Олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 11,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ўсди.
🌎 Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (23 фоиз), Россия Федерацияси (16 фоиз), Қозоғистон (6,5 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.