Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 7 ойда 49,5 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 7 ойда 49,5 млрд долларга етди



🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 млрд АҚШ долларига ёки 8,1 фоизга ошган.



📊 Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт — 19,9 млрд АҚШ доллари (-3,6 %);
Импорт — 29,6 млрд АҚШ доллари (+17,8 %).

🤩 Олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 9,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 27,7 фоизга ўсди.



🌎 Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (22,7 фоиз), Россия Федерацияси (16,4 фоиз), Қозоғистон (6,6 фоиз), Туркия (3,3 фоиз) ва Афғонистон (2,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
Киритилди: 16:34 28.08.2026. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!