Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси тайинланди

Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Қатар пойтахти Доҳага ташриф буюрди. Доҳага тайинланишидан олдин у ТИВнинг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

43 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга.

ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.

2018 йилдан эътиборан Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори бўлиб фаолият олиб борган.

Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон элчихонаси 2023 йилнинг 11 декабрида очилганди.

Киритилди: 20:16 11.02.2024. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!