Ўзбекистоннинг олий ва чекка ҳудудларда жойлашган 715 та мактаб ўқувчилари учун бепул мактаб автобуслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган.
Стратегияда таълим тизими ислоҳотлари бўйича яна бир қатор мақсадлар қўйилган. Хусусан, умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш мақсадида мактабларни тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш режалаштирилган.
Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 700 га яқин номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, педагоглар учун методик қўлланмалар ва мобил иловалар яратилади. Янги авлод дарсликлари асосида планшетлар учун 1000 та мультимедиа дастурлари яратилади.
Мактабларга ҳар йили 500 нафар “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассислар жалб этилади. Барча мактабларда касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади.
Бундан ташқари президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим методикаси барча умумий таълим муассасалари ўқув жараёнларига жорий қилинади.