Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этганини маълум қилди.

“Виталий Фен бутун умрини Ватанимизга хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдиради.

Виталий Василевич Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, — дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 23:52 18.06.2024. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!