Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти 92,6 фоизга етди

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти 92,6 фоизга етди

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 7-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. Қирғизистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг мундиалда иштирок этиш имконияти янада ошди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 4-турда Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонган ғалабасидан (1:0) кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти 93,1 фоизга кўтарилган, Қатардан учралган мағлубиятлан кейин эса Сречко Катанец мураббийлигида бўлган жамоанинг имконияти 93,1 фоиздан 84,8 %га пасайтирилганди. Шимолий Корея устидан ғалабадан (1:0) кейин эса статистик портал Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятини 86,7 фоизга оширганди. 7-турда Қирғизистон устидан эришилган минимал ғалабадан кейин эса Темур Кападзе шогирдларининг имконияти 6 фоизга ошиб, 92,6 %га етди.

Мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейинги 4-ўриндан жой олган. Японлар сўнгги турда йўлланмани нақд қилишди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-турда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этганидан кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга кўтарилган эди. 2-турда Қирғизистон устидан эришилган ғалабадан (3:2) кейин Ўзбекистоннинг имконияти 70,3 фоиздан 75,9 фоизга кўтарилган, ЖЧ-2026га чиқа олмаслик имконияти эса 1 фоиздан 0,4 фоизгача пасайтирилган эди.

А гуруҳидан Эроннинг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри бориш имконияти энг юқори баҳоланган – 100 %. Портал форсларнинг мундиалга бориши деярли аниқ деб ҳисобламоқда.

Осиё миллий жамоаларининг 7-турдан кейин ЖЧ-2026га бориш имкониятлари (We Global Football талқини):

1. Япония – 100% (6-турдан кейин – 99.9 % эди, ЖЧга чиқди)

2. Эрон – 100% (99.6 %)

3. Жанубий Корея –98,8% (99.2 %)

4. Ўзбекистон – 92.6% (86.7%)

5. Австралия – 80.6% (79.2 %)

6. Ироқ – 53.9% (77.9 %)

7. Иордания – 41,5 % (21,4 %)

8. Саудия Арабистони – 14.4% (11.4 %)

9. БАА – 6 % (12,6 %)

10. Ўмон – 5,8 % (4 %)

Маълумот учун, Ўзбекистон навбатдаги турда 25 март куни Теҳронда Эрон миллий жамоаси меҳмони бўлади. Миллий жамоамиз А гуруҳида пешқадам Эрондан (19) кейинги 2-ўринни (16 очко) эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Учта гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексиканинг 16та шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:43 22.03.2025. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!