Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига раҳбар тайинланди

Кеча Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

У 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

2000 йилдан ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. У Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. Шунингдек, у Францияда ва бир вақтнинг ўзида вақтинча Италия ҳамда Португалияда элчи лавозимида ҳам ишлаган.

Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.

Киритилди: 09:46 15.11.2023. Ўқилди: 2345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!