Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2026 йил 21-26 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида шу жумладан:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Киритилди: 14:15 20.01.2026. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!