2025 йилнинг 31 декабр ҳолатига кўра аҳолига кўрсатилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳисобланган 1 трлн 454 млрд сўм тўловларнинг 1 трлн 304 млрд сўми ёки 90 фоизи қопланган.
Айни хизматлардан аҳолининг дебитор қарздорлиги 622,7 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ҳақиқатда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 211,9 млрд сўм нореал дебитор қарздорликлар электрон тизимдан чиқарилган.
Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг 2025 йил давомида бажарилган ишлар юзасидан берган ахборотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мавжуд 9 452 та маҳаллада яшовчи 37,5 млн нафар аҳолининг маҳалла бўйича 8 105 таси, яъни 87 фоизи, аҳоли бўйича 23,9 млн нафари яъни 64 фоизи хизматлар билан қамраб олинган.
Таҳлилларга кўра 2025 йилда 15,1 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган.
Шунингдек, ҳисобот даврида Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан ер майдонлари ажратилиб, Агентлик бошчилигида экосаноат зоналари ташкил этилди. Шунингдек, 11 та ҳудудда жами 14 та қайта юклаш станцияси қурилиши ҳамда зарур инфратузилма билан таъминланиши режалаштирилди.