Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар сўнгги моделдаги iPhone сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак?

Ўзбекистонликлар сўнгги моделдаги iPhone сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак?

Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 16 смартфонларини тақдим қилди. Уларнинг расмий сотуви 20 сентябрдан бошланади.

“Малика” савдо марказидаги айрим дўконлар эса iPhone учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Нархлар қуйидагича:

iPhone 16 – 1200 доллардан
iPhone 16 Pro – 1700 доллардан
iPhone 16 Pro Max – 2050 доллардан

Ўзбекистонда расмий ўртача иш ҳақи сўнгги маълумотлар бўйича 5,1 млн сўм ҳисобланади. Бу кунига 170 минг сўм дегани.

Бугунги курс бўйича 1 доллар сўмга ўртача 12 800 сўмдан айирбошланмоқда. Шундай қилиб, ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 16 сотиб олиш учун 90 кун ишлашига тўғри келади.

iPhone 16 Pro модели учун бу 128 кун, iPhone 16 Pro Max учун эса 154 кунни ташкил қилади. Бироқ бу касбларга қараб фарқ қилади.

Масалан, банк ходимлари iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 54 кун етарли бўлса, ўқитувчилар учун 225 кун керак бўлади.

Албатта, бир неча ҳафтадан сўнг нархлар анча пасаяди ва Pro Max модели 1300 доллар атрофида сотилади. Ҳисоблаш жараёни фақат олдиндан буюртма учун амал қилади.

Бошқа мамлакатларни солиштирадиган бўлсак, масалан ўртача маош олувчи америкалик iPhone 16 Pro Max сотиб олиши учун 6 кун ишлаши етарли.

Киритилди: 15:50 16.09.2024. Ўқилди: 1688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!