Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 13,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ошган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 31,2 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 14,0 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари ҳамда 54,8 фоизи бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича: