Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик Россияда одам ўлдирди

A A A
Ўзбекистонлик Россияда одам ўлдирди

Россиянинг Калуга шаҳрида 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган жиноий ишнинг текширув жараёни якунланди. Ўзбекистонлик қотилликда айбланмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гумонланувчи қурбон билан жорий йил 6 январь куни кўчада танишган. 56 ёшли калугалик янги танишини уйига таклиф қилган.
 
Амелина кўчасидаги хонадонда маст ҳолда ўтирган танишлар ўртасида келишмовчилик чиққан. Меҳмон пичоқ билан уй эгасига бир неча бор зарба берган. Етказилган жароҳатлардан сўнг россиялик вафот этган.
 
Жиноий иш кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 17:00 10.07.2018. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар