Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?

A A A
Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?

Париж Олимпиадасида бокс баҳслари якунига етиб бормоқда. Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек Уулу мамлакат тарихида илк бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Унга ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлик қилмоқда.

8 август куни -57 кг гача бўлган боксчилар ўртасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда қирғиз спортчиси болгариялик Хавиэр Ибанез устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?

Фото: Getty Images

Айнан шу вазн тоифасида баҳсларда қатнашувчи Абдумалик Ҳалоков ярим финалда австралиялик Charlie Сенёрга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.

Энди олтин медал масаласини Мунарбек Сейитбек Уулу ва Абдумалик Ҳалоков ҳал қилади.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек мураббийининг хизматлари қаҳрамонлик даражасида улуғланмоқда. Фойдаланувчилар финалда ҳам ўзбек мураббийи қирғиз спортчиси ёнида бўлишини хоҳламоқда.

“Олампорт” нашри журналисти мураббийдан финал баҳсида ҳам қирғиз спортчисига мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида сўради:

“Йўқ, Аллоҳга шукр, финалга чиқди. Бу ёғига энди кучлиси ютсин”.

Ўзбек—қирғиз бокс дербиси 10 август тунида бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:35 09.08.2024. Ўқилди: 3204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!