19 апрель санасида Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Ал-Васл" (БАА) — "Ан-Наср" (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси фаолият олиб боради.
Бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин, ёрдамчи ҳакамлар сифатида Акмал Ғиёсов ва Санжар Шоюсупов ишлайди. VАР ҳаками — Аҳрол Рисқуллаев.
Шунингдек, 22–30 апрель кунлари Хитойда соҳил футболи бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.
Мусобақада Наим Қосимов бош ҳакам сифатида учрашувларни бошқариб борса, Бахтиёр Намозов ҳакамлар инструктори сифатида фаолият юритади.