Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатардаги U-23 Осиё Кубогида ишлашади

Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатардаги U-23 Осиё Кубогида ишлашади

Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи нуфузли турнирда ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади.

Жорий йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўтказилиши режалаштирилган. Аҳамиятли жиҳати, ушбу мусобақада ишловчи расмийлар рўйхатидан 5 нафар вакилимиз ҳам жой олган.

Бош ҳакам Рустам Лутфуллин, ёрдамчи ҳакамлардан Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов, шунингдек, ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров ҳамда ҳакамлар назоратчиси Владислав Цейтлин мусобақага ишлаш учун жалб этилган.

Киритилди: 09:24 28.03.2024. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!