Истанбулдаги оилалардан бирида доялик қиладиган ўзбекистонлик аёл катта миқдордаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда rusturkey.com.
"Зарафшон" нашри маълумотларига кўра, ўғирланган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг баҳоси 6,5 минг доллар ва 1 минг долларга тенг миқдорда.
Бир ой мобайнида Ўзбекистон фуқароси бўлган Мафтуна Шодиева 16 минг долларлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Кузатув камераларида ўғирликдан сўнг унинг қачон бинодан чиқиб кетгани ёзиб қолинган.