Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонга келган туристлар сони икки бараварга ошди

A A A
Ўзбекистонга келган туристлар сони икки бараварга ошди

Жорий йилнинг олти ойида Ўзбекистонга 2 688 962 нафар хорижлик сайёҳлар келган (91, 6 фоиз ўсиш).

Ўзбекистон визасиз режим тартибини жорий этган давлатлардан туристлар келиши ошган. Масалан, Туркиядан 31 966 нафар турист келган бўлиб, бу 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 95,6 фоизга кўп.

Шунингдек, Япония (6200 киши, 68,1 фоиз), Исроил (3615 киши, 86,2 фоиз), Индонезия (750 киши, уч баравардан кўпроқ), Сингапур (424 киши, 2,5 баравардан кўпроқ) дан сайёҳлар оқими ўсган.

Қайд этиш жоизки, июнь ойида жорий йил май ойига қадар бироз пасайиш кузатилган Жанубий Корея (57,5 фоиз) ва Малайзиядан (2,6 баравар) туристлар оқими ҳам кўпайди.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 23:48 11.07.2018. Ўқилди: 1994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар