Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда

A A A
Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда

Ўзбекистоннинг туризм соҳасида чет эл фуқаролари орасида тобора оммалашиб бораётганини қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин. Кўпгина мамлакатлардан келаётган (расмий декларациядан ўтганлар) сайёҳлар сони 2015 йилдан 2023 йилгача сезиларли даражада ошган. Хусусан, қўшни мамлакатлар ва йирик давлатлар орасида сезиларли ўсиш кузатилган.

Марказий Осиё давлатларидан туристик мақсадларда келаётган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўз навбатида қўшни мамлакатлар орасида ўзаро дўстона алоқалар янада мустахкамланаётганини кўришимиз мумкин.

Тожикистон: 2015 йилда Тожикистондан келган сайёҳлар сонии 212 минг нафар бўлган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 10 баробар ошиб 2 155 минг нафарга етган. Бу Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги яқин алоқалар ва чегарадош ҳудудларнинг саёҳат учун қулайлиги билан изоҳланади.

Қирғизистон ва Қозоғистон: Қирғизистон ва Қозоғистондан келувчилар сони ҳам катта миқдорда ошган. 2015 йилда Қирғизистондан 139 минг нафар сайёҳ келган бўлса, 2023 йилда бу рақам 1 757 минг нафарга етган. Қозоғистондан келганлар эса 1250 минг нафардан 1 333 минг нафаргача ўсган.

Россия: 2015 йилда Россиядан 113 минг нафар сайёҳ келган, 2023 йилда эса бу рақам 714 минг нафарни ташкил этган. Россия Ўзбекистоннинг йирик ҳамкори ҳисобланади ва бу ўз навбатида туристик оқимга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Туркия: Туркиядан келувчилар сони 2015 йилда 36 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 106 минг нафарга етган. Ўзбекистонга келаётган турк сайёҳларининг сони изчил равишда ошиб бормоқда.

Европа мамлакатларидан келаётган сайёҳлар сони ҳам аста-секин ошиб бормоқда. Масалан, Германиядан келганлар сони 2015 йилда 5 529 нафар бўлган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 29 608 нафарга етган. Бельгиядан келганлар сони 2015 йилда 67 нафар бўлган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 3 134 нафарга етган.

«Кўп йиллар давомида Ўзбекистонда саёҳат қилиш осон бўлмаган. Кириш визасини олиш узоқ ва мураккаб жараён эди. Бунинг устига саёҳатчилар ҳар кеча меҳмонхонада рўйхатдан ўтишлари керак эди. Бу мамлакатни кашф қилишни истаган кўплаб саёҳатчиларни тўхтатди. Энди бундай эмас ва виза жараёни анча осонлашди.

Ўзбекистон, айниқса одамлари, архитектураси ва ландшафтлари билан ўзини одамга жалб қилади. Ушбу Марказий Осиё манзилининг сеҳрли жозибаси шундаки, сиз тарихий сабоқни очиқ ҳавода саргузашт билан тўлдиришингиз мумкин», деб ёзмоқда бельгиялик саёҳатчи Синтия Бил.

Бошқа мамлакатлар: Малайзия, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатлардан келганлар сонида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Бу мамлакатлар билан Ўзбекистон ўртасидаги маданий, иқтисодий ва туристик алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.

Ушбу рақамлар Ўзбекистоннинг жаҳон туризм бозоридаги ўрни мустаҳкамланаётганини кўрсатади. Айниқса, қўшни давлатлардан келувчи сайёҳлар сони кескин ўсган, бу эса мамлакатга туристик инфратузилмани ривожлантириш ва хизматлар сифатини ошириш зарурлигини кўрсатади. Шу билан бирга, ғарбий давлатлардан келувчилар сони ҳам изчил ўсаётгани, Ўзбекистоннинг маданий мероси ва туризм имкониятлари халқаро миқёсда қизиқиш уйғотаётганидан далолат беради.

Прогрессив ислоҳотлар маркази Медиа ва ахборот етказиш бўлими

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!