Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга гол урган Сон рекорд қўйди

Ўзбекистонга гол урган Сон рекорд қўйди

Сон Хин Мин Жанубий Корея терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бу ҳақда Yonhap News хабар берди.

6 октябрь куни ҳужумчи Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида миллий жамоа сафидаги 59-голини урди. 34 ёшли Сон учрашувнинг 6-дақиқасида жаримадан тўғридан-тўғри зарба бериб, ҳисобни очди.

Футболчи ўтган душанба куни Уругвайга қарши учрашувда Чха Бом Гыннинг голлар сонига тенглашган эди. Янги рекордни ўрнатиш учун унга яна икки учрашув керак бўлди. Сон Хин Мин Жанубий Корея эркаклар терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳам ҳисобланади — унинг ҳисобида 151 та учрашув бор.

Соннинг миллий жамоадаги дебюти 2010 йил 30 декабрь куни Сурияга қарши учрашувда бўлган. У Жанубий Корея терма жамоаси учун илк голини 2011 йил 18 январь куни Осиё Кубогида Ҳиндистонга қарши ўйинда урган.

Сон Жанубий Корея терма жамоаси сафида 2014, 2018, 2022 ва 2026 йилги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2011, 2015, 2019 ва 2023 йилги Осиё кубокларида иштирок этган.

Киритилди: 23:49 06.10.2026. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!